Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_тавсия

Агро_тавсия
Июн ойида ғўза парвариши: ғўза шоналаш ва гуллаш даври ⌛ Ғўзани шоналаш ва гуллаш даврларида гектарига 400-500 кг қуруқ гўнгни азотли ўғитлар билан биргаликда қўллаш пахта ҳосилини гектарига 2,0-3,0 сентнергача оширади. Тупроқ унумдорлиги паст ва механик таркиби енгил қумлоқ тупроқларда ғўзалар шонага кирган майдонларда гектарига 210-225 кг аммиакли селитра ёки 150-160 кг мочевина ва 65-80 кг калий хлорид бериш керак. Ғўзалар гулга кира бошлаган пайкалларда азот ва фосфорли ўғитлар гектарига соф ҳолда 70-75 кг азотни (аммиакли селитра 210-225 кг) ва 40- 50 кг соф ҳолда фосфорни (аммофос 80-100 кг ёки оддий суперфосфат 220-275 кг ёки супрефос 170-215 кг) ташкил қилади. Фосфорли ва калийли ўғитлар қўлланилмасдан фақат азот ўғитлари солинса, кўсакларнинг очилиши 15-20 кунга кечикиб, ҳосил сифати пасаяди. Шунинг учун улар тегишли меъёр ва муддатларда қўлланилиши зарур. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.