Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АгроЕхпо 2025: Аграр тармоқда янги имкониятлар эшиги

АгроЕхпо 2025: Аграр тармоқда янги имкониятлар эшиги
Бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Полша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краевски бошчилигидаги Полша делегацияси пойтахтимизда ўтаётган “АгроЕхпо Узбекистан 2025” халқаро кўргазмасига ташриф буюрди. Делегация аъзолари кўргазма павилёнлари бўйлаб юриб, хорижий ва маҳаллий компаниялар томонидан тақдим этилган энг сўнгги русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, замонавий агротехнологиялар ва инновацион ечимлар билан яқиндан танишди. Жумладан, янги авлод трактор ва комбайнлар, аниқ деҳқончиликка мўлжалланган сенсорли тизимлар, дрон-мониторинг технологиялари, сувни тежашга қаратилган ирригация ускуналари ҳамда чорвачилик учун замонавий озуқа тайёрлаш комплекслари делегация эътиборини қозонди. Ташриф давомида вазирлар Иброҳим Абдураҳмонов ва Стефан Краевски Полшанинг миллий павилёнига ҳам ташриф буюриб, бу ерда намойиш этилган ютуқларни биргаликда кўздан кечирдилар. Павилёндаги янгилик руҳи ва замонавий технологиялар манзараси икки давлат ўртасидаги аграр ҳамкорликнинг кенг истиқболларини яққол намоён этди. Вазирлар Полшанинг етакчи компаниялари вакиллари билан мазмунли мулоқот ўтказиб, улар тақдим этган илғор ечимлар билан бевосита танишдилар. Учрашув чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни кенгайтириш бўйича қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суришди. Полша делегацияси кўргазма фаолиятини юксак баҳолаб, бундай халқаро майдонларнинг мунтазам ташкил этилиши қишлоқ хўжалиги тармоғи учун муҳим имконият ва амалий аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, меҳмонлар кўргазмада намойиш қилинаётган рақамли бошқарув платформалари, тупроқ унумдорлигини аниқловчи ақлли сенсория тизимлари, энергия тежамкор техника ҳамда қишлоқ хўжалиги жараёнларини автоматлаштиришга қаратилган инновацияларни ҳам кўздан кечирдилар. “АгроЕхпо Узбекистан 2025” кўргазмасига бундай юқори даражадаги ташрифлар Ўзбекистон аграр секторига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганининг яна бир далилидир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.