"АгроЕхпо Узбекистан–2025": Аграр соҳадаги энг йирик халқаро кўргазма бошланди

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида мамлакатимиз аграр секторининг энг йирик ва нуфузли тадбирларидан бири — "АгроЕхпо Узбекистан–2025" халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров сўзга чиқиб, ушбу кўргазманинг мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, янги технологияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришдаги аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.
Очилиш доирасида, шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва Малайзиянинг Вантех Академй (аввал МЕРАҚУЕ Академй номи билан танилган) ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум қуйидаги йўналишларда кенг қамровли ҳамкорликни назарда тутади:
— Сунъий интеллект (АИ) бўйича қўшма таълим ва амалиёт дастурлари
— Дрон технологияларини ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш
— Робототехника бўйича малака ошириш дастурлари
— Қишлоқ хўжалигида илғор технологиялар бўйича билим, тажриба ва экспертиза алмашинуви
Мазкур ташаббус аграр таълимни инновацион технологиялар билан яқинлаштириб, соҳада янги билимлар, замонавий ёндашувлар ва халқаро тажрибанинг чуқур интеграциясига йўл очиши билан аҳамиятли.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм