Агрофакт

Соя экини ҳақида нималарни биламиз?
Аввало, унинг дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой бўлиб, озиқ-овқат саноатида муҳим хом ашё ҳисобланади. Бундан ташқари, соянинг саноат, техника, чорвачиликни ривожлантиришда ҳам роли катта.
Ундан совун, лок-бўёқ, пластмасса, плёнка ишлаб чиқаришда, кимё, тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади. Қимматли озуқа эканлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади. Чунончи, соядан кунжара ҳам олинади. Яшил пояси чорва учун тўйимли озиқадир. Хуллас, соядан 400 дан ортиқ хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар орасида энг қимматлиси оқсилдир. Агар дунё бўйича оқсил манбаининг 32 фоизи чорва моллари улушига тўғри келса, қолган 68 фоизи ўсимликлардан, шу жумладан, 55 фоизи соядан олинади.
Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ҳам соянинг 5 та нави яратилган. Каналимизда соянинг маҳаллий навлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз. Бизни кузатиб боринг.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz