Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Ёшлар сиёсати

"Агроинновация ва ёшлар" кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

"Агроинновация ва ёшлар" кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан "Агроинновация ва ёшлар" кўрик-танлови ташкил этилди. Унда вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида тадқиқот олиб бораётган илмий изланувчилар жамоа бўлиб иштирок этди. Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда икки босқичли синовларда куч синашиб, ҳар бир гуруҳдан бир жамоа финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг "Генофонд" жамоаси, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти "Ер тузувчилар" ва Тошкент Аграр университетининг "Инноватор ёшлар" жамоаси ғолиблик учун беллашди.

Якуний натижаларга кўра:

-ўрин "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти "Ер тузувчилар" жамоаси

-ўрин Тошкент Аграр университетининг "Инноватор ёшлар" жамоаси

- ўрин Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг "Генофонд" жамоаси эгаллади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.