Агроинновациялар ва тренинг маркази иш бошлади

Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузурида Пахтачилик агроинновациялар ва тренинг маркази иш бошлади. Мазкур марказ ғўза уруғчилиги соҳасига янгиликларни жорий этиш, хорижий навларни мамлакатимизга интродуксия қилиш ва уларнинг агротехнологияларини ишлаб чиқиш ҳамда пахтачилик соҳасида фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжалиги вакилларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.
Шу билан бирга марказда хорижий навлар экилган майдонларнинг кунлик мониторинги юритиш учун 40 нафар мутахассисдан иборат жамоа шакллантирилди.
Шунингдек, марказ фаолияти йўлга қўйилиши орқали пахтачилик соҳасини модернизация қилиш, тола сифати ва ҳосилдорлигини ошириш имконияти яратилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе