Агрокимё ва тупроқшунослик соҳасида илмий ҳамкорликнинг янги босқичи

Шу кунларда Москва шаҳрида Д.Н. Прянишников номидаги Бутунроссия агрокимё илмий-тадқиқот институти ташкил этилганининг 95 йиллигига бағишланган нуфузли халқаро илмий конференсия бўлиб ўтмоқда.
"Агрокимёнинг ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш ва тупроқлар унумдорлигини сақлашдаги роли" мавзусидаги мазкур анжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг вакиллари иштирок этмоқда.
Ушбу халқаро анжуман доирасидаги илмий алоқалар юртимизда замонавий агрокимёвий технологияларни амалиётга жорий қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим амалий туртки бўлиб хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе