агромаълумот

Шу кунларда мевали дарахтларда кузатиладиган ўзгаришлар
Ўсувчи куртаклар баҳор келиши билан, одатда, гуллаш вақтида ёки гуллашдан кейин ривожлана бошлайди. Новдалар тез барг чиқаради ва қисқа муддат ўсади.
Айрим ўсувчан новдалар агар сув етарли бўлса, мавсум давомида, 2-3 метр узунликкача ўсади. Шафтоли ва олхўрининг айрим турларида ушбу новдалардан, баъзан, иккиламчи новдалар ўсиб чиқади.
Ҳосилнинг мўл бўлиши новдаларнинг ўсишини сустлаштиради. Дарахт ичкарисига қуёш нурининг тушмаслиги эса ичкарида жойлашган мевали новдаларни қуриб қолишига олиб келади. Соя қилувчи новдаларнинг етарли бўлмаслиги, ўз навбатида дарахт шохларини қуёш уришига сабаб бўлади.
Шохчалар ва қисқа новдалар ўсишдан тўхтаганда, уларда келгуси йилда мева берувчи гулкуртаклар ривожлана бошлайди. Бу давр одатда май, июн, июл ва август ойларига тўғри келади. Бу жараён ёз ва куз мавсумида ҳам давом этади ва бу даврларда сувнинг етарли бўлмаслиги гулкуртакларнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказади.
©Муҳаммаджон Исмоилов
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси илмий ходими