Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агропарк доирасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳа-таклифлари кўриб чиқилди

Агропарк доирасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳа-таклифлари кўриб чиқилди
Олдин ҳам Миллий марказ бош биноси ҳудудида “Ўзбекистон-Хитой” Янлин инновацион агропарки ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ташаббус Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг Хитойнинг Шензи провенсияси Янлин шаҳрида бўлиб ўтган "31-Халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркаси"да илгари сурилган эди. Тадбирда фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Миллий марказ ҳузурида агропарк ташкил этиш лойиҳасини тақдимот қилган эди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий давлат ташрифида икки мамлакат раҳбарлари томонидан имзоланган келгуси ҳамкорлик режалари доирасида амалга оширилмоқда. Агропарк қурилишида ўз ташаббуслари билан иштирок этишни истаган Хитой Халқ Республикасининг агробизнес вакиллари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миллий марказ раҳбариятига таклифлари билан тақдимот ўтказмоқда. Бугун шундай тақдимотлардан бири тингланди. Хитойнинг "ЖИН ФЕНГ ЮАН" компанияси делегацияси Миллий марказга ташриф буюриб, инвестицион лойиҳани тақдимот қилишди. ⌛Миллий марказ ҳузурида ташкил этиладиган мазкур инновацион агропарк эркин иқтисодий ҳудуд мақомига эга бўлиб, келгусида унга резедент бўлиб кирган қишлоқ хўжалиги субектларига тегишлича  имтиёз ва преференсиялар тақдим этади. Агропаркда шунингдек, юқори самарадор қишлоқ хўжалиги экинлар ва техникаларнинг демострацион майдони мавжуд бўлади. Ҳамда у ерда замонавий уруғчилик ва кўчатчилик имконияти ҳам ташкил этиш кўзда тутилмоқда, натижада тайёр уруғ ва кўчатларни фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб бериш механизми ҳам жорий этилади. Лойиҳа тақдимотини эшитишда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров ҳамда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов иштирок этди. Инвестицион лойиҳа юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.