Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агропорталда пахта экинларини суғурта қилиш хизмати жорий этилди

Агропорталда пахта экинларини суғурта қилиш хизмати жорий этилди
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва фермерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир муҳим қадам ташланди. Энди пахта етиштирувчи тадбиркорлар ўз экинларини онлайн тарзда суғурта қилиш имкониятига эга бўлдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-ноябрдаги ПФ–223-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 6-декабрдаги 772-сон қарорига мувофиқ Агропортал таркибида “Қишлоқ хўжалиги суғуртаси” ахборот тизими ишга туширилди. Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз хўжаликларини турли хатарлардан молиявий жиҳатдан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Тизимнинг биринчи босқичида пахта етиштирувчи субектлар учун муҳим хизмат — пахта экинларидан кам ҳосил олиш натижасида юзага келадиган молиявий зарарларни суғурта қилиш имконияти жорий этилди. Пахта етиштирувчилар Агропорталдаги шахсий кабинети орқали тизимга кириб, суғурта шартномаси тузиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин. Бу жараён фермерларга ортиқча ҳужжатбозликсиз ва вақт сарфламасдан хизматдан фойдаланиш имконини беради. Муҳими, ҳисобланган суғурта мукофотининг 50 фоизи суғурта қилдирувчи томонидан тўланса, қолган 50 фоизи давлат томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади. Бу эса фермерлар учун молиявий юкни сезиларли даражада енгиллаштиради. Янги хизмат орқали пахта етиштирувчи хўжаликлар суғурта жараёнларини масофадан туриб амалга ошириш, зарур маълумотлар ва шартлар билан танишиш ҳамда суғурта хизматларидан тез ва қулай тарзда фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.