Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРОТАВСИЯ

АГРОТАВСИЯ
ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА САБЗИ ЕТИШТИРИШ ⏩Тўқсонбости усулида совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, шивит, петрушка, селдерей, кашнич, салат, руккола) етиштирилади. Сабзи уруғини тўқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр, шимолий вилоятларда 1-ноябр – 1-декабр кунлари экиш тавсия қилинади. Ушбу усулда асосан илдизмеваси қизил рангли маҳаллий "Зийнатли", "Фаровон" ёки хорижнинг "Шантане 2461", "Курода Шантане", "Нанцкая 4", "Канада" ва "Карсон" каби нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади. Уруғ сарфи гектарига 5-6 кгни ташкил этиб, сабзи уруғлари 1,5-2 см чуқурликка 52×8 ва 62×8 см схемада ёки қўлда сочиб экилади. Тўқсонбости усулда сабзи уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади. Баҳорда сабзи уруғлари униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтлардан 2 марта ўталади ҳамда яганаланади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади. Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади. Шу билан бирга бегона ўтларни йўқотиш учун гербисидлардан фойдаланиш мумкин, Бунда бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард-50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2-3 кгдан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда; Фюзилад Супер 12,5% препаратини гектарига 1-2 кг ҳисобидан бегона ўтлар уруғи 2-4 та барг чиқарган вақтида пуркалади. Шунингдек, сабзи иккинчи марта ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин қатор оралари трактор култиваторида юмшатилади. Сабзи етиштиришда тупроқ намлиги 70-75% бўлиши керак. Уруғ униб чиқишига қишда ва баҳорда ёққан ёғингарчилик миқдори етарли ҳисобланади. Айрим, яъни кўкламда ёғингарчилик кам келган йиллардагина уруғнинг униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.