Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Август пиёзини етиштириш бўйича тавсия Ушбу экин уруғларини экиш учун текисланган майдонларга фосфор ҳамда калий ўғитлари махсус мосламалар ёрдамида сепиб чиқиб, бу майдонларни "ПН-3-35" русумли плуг билан 28-30 см чуқурликда ҳайдаш, агар майдон шўрланган ёки ёввойи ўтлари кўп бўлса 35-38 см чуқурликда ҳайдаш тавсия қилинади. Экиш учун пиёзнинг маҳаллий “Оқ дур”, “Сумбула”, “Баҳорой”, “Ҳамал”, чет элнинг “Сибир”, “Алдоба” нав ва дурагайларини тавсия этилади. Пиёз уруғлари эрта–кузги муддатда жанубий минтақаларда 5 август - 5 сентябр, марказий мнтақаларда 15 август - 15 сентябр, шимолий минтақаларда 30 август - 30 сентябр оралиғида экилади. Пиёз уруғи гектарига 12-15 кг меъёрида сарфланади. Пиёз уруғлари катта майдонларда “СКОН - 4,2”, “СММ – 4” русумли махсус сеялкалар билан ёки кичик майдонларда қўл кучи ёрдамида ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см дан олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1,5 – 2,0 см чуқурликка кўмилади. Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар “КРН-2,8 А” култиватори билан ерни 15-16 см чуқурликда ишлов берилади. Пиёз ўсимлиги попук илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади. Юқори унумдор ерларга ўртача соф ҳолда 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий, ўртача унумдор ерларга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий ва унумдорлиги паст бўлган майдонларга 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий бериш керак. Пиёз экилиши биланоқ кетма-кет суғорилади. Уруғни қийғос ундириб олиш учун уруғ суви берилади. Бунда сув жилдиратиб оқизилиб марзанинг тепаси қорайгунча тўхтатилмайди. Шунда тупроқ бир текис намиқиб уруғнинг ёппасига кўкариши учун шароит яратилади. Ўсимлик яхши илдиз отиб ўзини обдон ўнглаб олгунича (кеч кузгача) сувдан қолдирмайди. Шу мақсадда пиёз кузги ёғингарчилик бошлангунича ўсув даврида уруғ сувидан ташқари яна икки марта суғорилади. Кузги пиёз кўкламда апрел ойидан бошлаб яъни ёғин-сочин тўхтагандан кейин суғорилади. Юқорида айтилганидек, пиёз илдизлари тупроқнинг юза қатламига таралишини ҳисобга олиб ҳар галги суғоришда гектарига 350-400 м3 ҳисобида сув берилади. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.