Агротавсия

Мевали дарахтларни яхши чангланиши учун бажариладиган агротехник тадбирлар
Гуллаш мавсумида мевали дарахтларга фунгицит ва пестицидларни қўлламанг!
Сабаби бу воситалар қўлланилса гулкуртак ва гулкосачабаргларга зиён етказиши ва ҳосилдорлик кескин камайиб кетишига олиб келади.
Ушбу даврда мевали дарахтларга чанглатувчи навлар роли жуда муҳимдир.
Четдан ҳашоратлар ёрдамида чангланадиган дарахтларга имкон борича асалари оилаларини олиб келиш ва ўрнатиш лозим.
Дарахтлар уч хил усул билан чангланади:
Шамол ёрдамида, ҳашоратлар ёрдамида ва инсон омили таъсирида чангланади.
©Муҳаммаджон Исмоилов
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси илмий ходими