Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Қишда дераза токчасида помидор етиштирса бўладими? Албатта бўлади! Бунинг учун озгина ҳафсала, қизиқиш ва ҳаракатнинг ўзи етарли. Тасаввур қилинг, деразангиз ойнасидан оппоқ қор қоплаган дарахталар, уйлар кўриниб турибди. Лекин, сизнинг кўп қаватли уйдаги деразангиз токчасида помидор қизаряпти. Помидорни янги йил дастурхони учун узишни режа қиляпсиз. Бунинг учун сентябр ойида тувакка дала шароитида ўсадиган помидор навларидан танлаб, кўчат экиш керак. Имкон борича митти помидор навларини танланг. Нега деган саволга мутахассислар митти помидорлар тўғридан-тўғри қуёш нурларидан "қўрқмайди", сояга яхши тоқат қилади ва парвариши оддий деб жавоб беришади Муҳими, тувакдаги помидор ҳар бири 50 граммгача бўлган мева беради. Агар сиз декабр ойида иккинчи партияни эксангиз, помидорлар март ойида қизара бошлайди. Мана шундай қизиқарли маълумотларни билишни истасангиз каналимизни кузатиб боринг. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.