Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротавсия

Агротавсия
Баҳор – кўкат экиш учун қулай фурсат! Агар сиз ўз томорқангизда кўкатлар экишни хоҳласангиз, ҳозир айни пайти! Кўкат экишнинг афзалликлари: Фойдали ва витаминларга бой, янги кўкатлар С, К ва Б гуруҳи витаминлари манбаи! Табиий ва экологик тоза, ҳеч қандай кимёвий моддаларсиз ўзингиз эккан маҳсулотлар! Арзон ва осон парвариш, бир неча ҳафта ичида дастурхонингизда янги ҳосил! Баҳорда қандай кўкатлар экиш мумкин? Шивит – парвариши осон, салатлар ва таомларга мазза беради! Кашнич – хушбўй ҳидли ва организм учун жуда фойдали! Исмалоқ – темир ва витаминларга бой, парҳезбоп озиқ-овқат! Рукола ва салат барглари – юмшоқ ва мазали кўкатлар, ҳеч қандай мураккаб парвариш талаб этмайди! Редиска – витаминларга бой баҳорнинг илк резавор маҳсулоти, салатларга ёқимли қўшилмча! Парвариш қилиш бўйича тезкор маслаҳатлар: Тўғри жой танланг, қуёш нурини яхши оладиган ва шамолдан ҳимояланган ерга экинг. Кўкатлар сувни яхши кўради, лекин ҳаддан ташқари кўп суғорманг! Ҳар бир кўкат яхши ўсиши учун жой бўлиши керак. Агар ҳовлингиз бўлмаса, гулдонларда ҳам парвариш қилиш мумкин! Табиат уйғонганида, сиз ҳам кўкат экишни бошланг ва табиий маҳсулотлардан баҳраманд бўлинг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.