Марказ
Агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш орқалигина мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳудудлардаги аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлигини билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Хоразм вилоятида бўлиб турибди. (https://gov.uz/agro/news/view/14449/)
Ташриф аввалида, Урганч шаҳри Гулистон ҳудудидаги “Ражаб ота Жуманов” фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди. Қарийб 12 гектар майдонни эгаллаган мазкур ҳудудда пахтанинг маҳаллий “Хоразм 127” нави 60 схемада қўшқатор қилиб экилган.
Аммо мазкур контур ва унга ёндош контурдаги пахта гўёки яхши ўсиб турган, нав ривожлангандек кўринган бўлса-да, унинг ҳосилдорлигига таъсир этувчи омилларнинг ҳам мавжудлиги кўзга ташланди.
Вазирнинг эътирозига сабаб бўлган жиҳат шуки, агротехник тадбирларга амалга қилинмагани, ўз вақтида ўсишни созловчи моддалаенинг қўлланилмагани ҳамда муддатидан олдин берилган сув навнинг нотўғри ривожланишига сабаб бўлган. Ўз вақтида бажарилмаган агротехник тадбирлар ва сувнинг меъёридан ортиқ исроф қилишини бўйича фермерга тушунтириш ишлари олиб борилди. Жумладан, бу ҳолат пахтанинг бошқа касалликларга мойиллиги ва ҳосилдорликнинг паст бўлиши қайд этилди.
Зеро, ҳосилдорликни ошириш орқали озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, унинг хавфсизлигини таъминлаш, экспорт географиясини кенгайтириш – халқимизнинг турмуш шароитини ошириш имконини беради.