Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш – юқори ҳосилдорлик гаворидир

Агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш – юқори ҳосилдорлик гаворидир
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жиззах вилоятига амалга ошираётган ишчи ташрифи доирасида Зафаробод туманидаги Собир Раҳимов ФХХУ "Тоштемир ота" фермер хўжалигига қарашли 101,7 гектар майдондаги экинларни кўздан кечирди. Мазкур майдоннинг 58 гектарига ғалла, 42,1 гектарига эса пахта экилган. Ҳозирда экинларни парваришлашда замонавий агротехнологиялар ва тизимли агротехник тадбирлар изчил қўлланилмоқда. Ташриф давомида вазир туманда фаолият юритаётган 120 нафардан ортиқ фермер ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида амалий семинар ўтказди. Унда замонавий пахтачиликда агротехник талабларни тўлиқ ва сифатли бажаришнинг аҳамияти муҳокама қилиниб, иштирокчиларга бевосита далада амалий тавсиялар берилди. Хусусан, вазир пахта экинларининг ривожланиш кўрсаткичлари белгиланган агротехник меъёрларга мос бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ғўза бўйи 90–95 сантиметрни ташкил этиши зарурлигини қайд этди. Шунингдек, замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишнинг афзалликлари ҳамда жорий йилдан бошлаб рангли плёнкалардан фойдаланишнинг илмий ва амалий асослари ҳақида батафсил маълумот берди. ℹСеминар давомида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш бугунги куннинг муҳим талаби экани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, экинларни озиқлантириш ва суғориш ишларини олимлар томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланмага монанд ташкил этиш зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, семинар якунида ҳосилдорликни ошириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, шунингдек, фермерлар ўртасида ҳамжиҳатлик, масъулият ва интизомни янада мустаҳкамлаш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.