Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

агротехника

агротехника
Яхоб суви: коллексия боғлари учун стратегик агротехника Институтда шу кунларда Коллексия боғларига яхоб сувини бериш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхоб суви қуйидаги функсияларни бажаради: -Тупроқ остида қишлаётган зарарли ҳашаротлар (олма қурти, каналар) ва уларнинг личинкалари сув музлаши натижасида ҳаво етишмаслиги ва паст ҳароратдан нобуд бўлади. - Қишда тупроқнинг чуқур қатламлари (1-1.5 метргача) нам билан тўйинади. Бу баҳорги вегетация даврида сув танқислигининг олдини олади. - Илдиз тизимини ҳимоя қилиш-Нам тупроқ қуруқ тупроққа қараганда секинроқ музлайди, бу эса дарахт илдизларини кескин совуқлардан асрайди. - Яхоб суви ичирилган боғларда ҳосилдорлик суғорилмаган майдонларга нисбатан 20-25% га юқори бўлади. - Яхоб сувини ҳаво ҳарорати -2°К дан -5°К гача бўлганда қуйиш жуда самарали ҳисобланади. - Дарахтларнинг физиологик ҳолати яхшиланиб, меваларнинг сифати ва вазни ортади. Коллекция боғлари турли хил навларни ўз ичига олгани учун, ҳар бир турга эҳтиёткорлик билан ёндашилади. Эрта уйғонадиган бодом, ўрик учун яхоб суви баҳорги гуллашни 4-7 кунга кечиктириши мумкин, бу эса уларни баҳорги қора совуқлардан асрашга ёрдам беради. Эҳтиёт чоралари: Зах суви юқори ерларда: Агар ер ости сувлари юзага яқин бўлса (1.5 метрдан баланд), яхоб суви бериш тавсия этилмайди, чунки бу илдиз чиришига олиб келиши мумкин. БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ! ЎГРИТИ ахборот хизмати Телеграм   Инстаграм Факебоок WЕБ https://t.me/OGRITI_Uzbekistan

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.