Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агроволтаика лойиҳаси доирасида биринчи қуёш панелларини ўрнатиш тадбири ташкил этилди

Агроволтаика лойиҳаси доирасида биринчи қуёш панелларини ўрнатиш тадбири ташкил этилди
Бугун Франсиянинг “Волталиа КА” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган агроволтаика лойиҳаси доирасида илк қуёш панелини ўрнатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти масъуллари, “Волталиа” компанияси бош ижрочи директори Роберт Клеин ҳамда компания вакиллари иштирок этди. Маълумки, томонлар ўртасида қиймати 900 минг АҚШ долларига тенг бўлган, 500 кВт қувватда электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қуёш панелларини ўрнатиш ва ишга туширишни назарда тутувчи пилот лойиҳа бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Маросим давомида лойиҳанинг бугунги ҳолати, уни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этиш имкониятлари ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳани 2026-йил август ойида тўлиқ ишга тушириш бўйича келишувга эришилди. Тадбир дастурига мувофиқ, лойиҳа амалга оширилаётган майдонда иштирокчилар томонидан қуёш панелларини ўрнатиш жараёнига рамзий старт берилди. Шунингдек, “Волталиа” компанияси бош офиси директори Роберт Клеин ҳамда лойиҳа иштирокчилари Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида манзарали дарахтлар экиб, экологик ташаббусни қўллаб-қувватладилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.