Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

АГРОХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида инновация ва илм-фанни ривожлантириш, Республика агрохизматлар маркази (АКИС) тизимини такомиллаштириш, ижро интизоми ҳолати ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишнинг асосий мавзулари
Биринчи навбатда, АКИС тизимининг самарадорлигини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Республика агрохизматлар маркази ва ҳудудий АКИС раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ғояларни жорий этиш, фермерларга замонавий агротехнологияларни етказиб бериш механизмларини такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.

Йиғилишда ижро интизоми ҳолати ҳам таҳлил қилинди.
Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими раҳбари С.Ботиров ижро интизомини назорат қилиш, топшириқларни ўз вақтида бажариш ва ҳужжат айланишини такомиллаштириш юзасидан ҳисобот берди. Йиғилишда қатъий тартиб ва масъулиятлиликни ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни янада кенг жорий этиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Ҳудудий бўлимлар ва фермерлардан тушган мурожаатлар асосида амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорлар
АКИС тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш;
Ижро интизомини мустаҳкамлаш, масъулиятлиликни ошириш ва ҳужжат айланишини такомиллаштириш;
Қишлоқ хўжалигида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш.

Йиғилиш якунида Шуҳрат Отажонов қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш муҳим эканини алоҳида таъкидлаб, шундай деди: "Қишлоқ хўжалиги ривожи замонавий билим ва инновацияларга асосланган тақдирдагина барқарор ва самарали бўлиши мумкин. Шунинг учун илм ва тажрибани уйғунлаштириш – бизнинг асосий вазифамиз."

Йиғилишда Миллий марказ ҳамда Республика агрохизматлар маркази ходимлари шахсан иштирок этди, вилоятлардаги ҳудудий АКИС раҳбарлари ва ходимлари эса ЗООМ платформаси орқали онлайн тарзда қатнашди. Барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.