Агрохизматлар маркази ходимлари малака оширади

Жорий йилнинг 2-март санасидан бошлаб Республика агрохизматлар марказининг туман мутахассислари учун малака ошириш курслари бошланди.
Ўқув машғулотлари Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида ташкил этилган бўлиб, дастур 72 академик соатга мўлжалланган.
Курслар давомида тингловчилар замонавий агрохизмат кўрсатиш механизмлари, қишлоқ хўжалигидаги инновацион ёндашувлар ҳамда самарадорликни оширишга қаратилган илғор тажрибалар бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди.
Мазкур малака ошириш дастури ҳудудларда агрохизматлар сифатини янада яхшилаш, соҳа мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе