АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

Бугунги кунда сув тақчиллигини олдини олиш ҳамда тежовчи технологияларни аҳоли томорқа хўжаликларида жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Алишер Тўраев бошчилигидаги жамоа, янги инновацион, сув тежовчи технологияларни ўз томорқасида қўллаётган Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги хонадонларни ўрганиб чиқишди.
Шунингдек, Жиззах вилояти АКИС агрохизматлар маркази мутахассислари, фермер ва тадбиркорлар иштирокида томчилатиб суғориш ускунасини қўллаш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди. Хонадон эгаларига томорқадан юқори ҳосилдорликка эришиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.
БатафсилОбуна бўлинг:
WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК
ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ