Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АирФарм—Ўзбекистонда

АирФарм—Ўзбекистонда
АирФарм технологияси — аеропоника асосида ишлаб, энергия тежаш ва йил давомида юқори ҳосил олиш имконини берувчи замонавий иссиқхоналар энди Ўзбекистонда! Аввал хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Ойбек Омонов бошчилигидаги делегация вакиллари жорий йилнинг январ ойида қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш, илмий ишланмаларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган самарали музокаралар олиб бориш мақсадида Корея Республикасига хизмат сафарини амалга оширган эди. Учрашувлар давомида Ўзбекистонга Корея қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор технологияларни жалб этиш бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилган. Хусусан, Сеул шаҳрида делегация аъзоси Республика агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов ҳамда Кореянинг “Мидбар Ко Лтд” компанияси бош менежери Жосепҳ Лее ўртасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистонда АирФарм замонавий иссиқхона тизимини жорий этиш ва умумий қиймати 150 минг АҚШ долларига тенг бўлган 4 та замонавий иссиқхоналарни Ўзбекистонга беғараз тақдим этиш бўйича келишув шулар жумласидандир. Айни кунларда келишувга мувофиқ Корея Республикасидан 1 та ускуна — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига, қолган 3 таси эса — Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига олиб келинди ва мутахассислар томонидан ўрнатиш ишлари якунланди. Ушбу замонавий иссиқхоналарда салат барги, турли кўкатлар ҳамда маҳаллий картошка навларини етиштириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.