Ажабо

Ҳашаротга қўйилган ҳайкал
1915-йилда АҚШнинг Алабама штатида зарарли ҳашарот пайдо бўлди. Зараркунанда 3 йил ичида ғўза ҳосилдорлигига жиддий путур етказди. Пахтадан олинадиган даромад харажатин оқламай қолди.
Фермерлар эса зарарли ҳашаротни қандай йўқ қилишни билишмасди. Шундан сўнг фермерлар пахта ўрнига ерёнғоқ экишга қарор қилишди, Ажабланарлиси шундаки, улар тўғри қарор қабул қилишди. Чунки ерёнғоқ фермерларга пахтадан кўра кўпроқ даромад келтира бошлади.
Янада ажабланарлиси, ерёнғоқдан мўмай даромад олган Алабама фермерлари зараркунандага миннатдорчилик ҳам билдирди. Миннатдорлик рамзи сифатида ҳатто энг катта муаммолар ҳам баъзан фаровон келажакка ўзига хос "ўтиш чиптаси" бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи ёдгорлик ўрнатдилар.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz