Академик Шодмон Намозовга Хитой Халқ Республикасининг Ғарбий тадқиқотлар институти фахрий профессори унвони берилди

⌛ Жорий йилнинг 26-29 сентабр кунлари Хитой қишлоқ хўжалиги академияси томонидан Хитой Халқ Республикасининг Чансзи шаҳрида "Хитой- Марказий Осиё давлатлари ўртасида Пахтачилик соҳасида илмий-техник инновациялар ҳамда академик алмашинув" бўйича ҳамкорлик юзасидан халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференсияда ХХР, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизис Республикаси, Покистон, Ҳиндистон ва Эфиопия каби давлатлар вакиллари, олимлар, ёш тадқиқотчилар, турли компания вакиллари иштирок этишди.
⏺Конференсиянинг очилишида Чансзи шаҳри мери Чжен Миня, ХХР Қишлоқ хўжалик фанлар академияси вице президенти Сун Таня ҳамда иштирокчи мамлакатлар академиклари сўзга чиқишди. Ушбу тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори академик Шодмон Намозов ҳам иштирок этиб, “Ўзбекистонда пахта селексияси, уруғчилигининг бугуни ва истиқболи” мавзусида маъруза қилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу нуфузли илмий анжуманда академик Шодмон Намозов қишлоқ хўжалиги илм-фанига қўшган улкан ҳиссаси учун Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси томонидан тақдирланиб, Ғарбий тадқиқотлар институти фахрий профессори унвони берилди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси атоқли олим, академик Шодмон Намозовни халқаро даражадаги эътироф билан самимий муборакбод этиб, ҳаётда ва илмий фаолиятда улкан муваффақиятлар тилаб қолади!
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе