Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АКАДЕМИК ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

АКАДЕМИК ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-апрелдаги "Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинган эди. Фармон ижроси доирасида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори академик, Хитой Халқ Республикаси ғарбий тадқиқотлар маркази фахрий профессори Намозов Шодмон Эргашович билан давра суҳбати ташкил этилди. ⌛ Суҳбат давомида академик томонидан биология фанига оид қизиқарли мавзулар бўйича кенг назарий тушунчалар, мамлакатимиз ва жаҳонда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумотлар берилди. Якунида ёш академиклар клуби аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.