АКИС МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ҲАРБИЙ ҚИСМ БОҒИДА

Сирдарё вилояти агрохизматлар маркази ходимлари Мирзаобод туманида жойлашган 523 сонли Ҳарбий қисмдаги мевали ва манзарали дарахт ва кўчатларда учраётган касалликларни ўрганиб чиқди. Ҳарбий қисм боғида парваришланаётган беҳи, бодом, олма ва бошқа манзарали дарахтлар ҳамда янги экилган кўчатларда касалликлар мавжудлиги ва ривожланишдан ортда қолиш ҳолатлари кузатилди.
Жумладан беҳи дарахтида бактериал куйиш касаллиги кузатилиб, новдаларнинг уч қисмида жойлашган баргларнинг қуриб қолиши ҳамда шира тушганлиги кузатилди. Бундан ташқари бошқа мевали ва манзарали дарахтлар баргларида шира борлиги аниқланди.
Бошқа кўчатлар тупроқ унумдорлиги паст бўлган ерларга экилганлиги сабабли ўсимлик учун зарур бўлган озиқ моддалар тақчиллиги ҳамда уч қисмлари кесилмасдан экилганлиги сабабли озиқа моддаларни ўзлаштириш қийин кечмоқда.
Марказ вакиллари ушбу ҳолатларни бартараф этиш учун зарур тавсияларни бериб ўтди.
АКИС УЗБЕКИСТАН