АКИС МАРКАЗИДА ФЕРМЕРЛАР УЧУН "УРУҒЧИЛИК — ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ИСТИҚБОЛИ" МАВЗУСИДАГИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Юқоричирчиқ туманидаги "Қишлоқ хўжалигида билим, инновациялар ва агрохизматлар АКИС марказида фермер ҳамда қишлоқ хўжалиги вакиллари учун ''Уруғчилик — қишлоқ хўжалигининг истиқболи" мавзусида семинари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда вазирлик тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ва хусусий сектор вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Асосий урғу фан ва таълим янгиликлари, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги вакилларининг даромадини оширишга қаратилган.