АКИС ХОДИМЛАРИ ЯНГИЙЎЛДА СЕМИНАР ЎТКАЗДИ

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги (АКИС) Тошкент вилояти Агрохизматлар маказининг туманларга бириктирилган бош мутахасислари томонидан Янгийўл туманида семинар ташкил этилди. Тадбир тумандаги Томорқачиликни ривожлантириш миллий марказида амалий кўргазмали шаклда бўлиб ўтди.
Семинарда тумандаги аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакилларига кичик ҳажмдаги техникалардан самарали фойдаланиш, аҳоли томорқа ер майдонларидан юқори даромад олиш масаласи юзасидан тавсиялар берилди.
Тумандаги чорвачилик, ипакчилик, балиқчилик, парандачилик, мева сабзавотчилик ҳамда интенсив иссиқхоналардан самарали фойдаланиш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази келгусида вилоятнинг барча туманларида график асосида ўқув семинарлари ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе