АКИС

Тожикистонда Ўзбекистонлик аграр соҳа олимлари иштирокида семинар
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Агрохизматлар марказининг Хўжанд АКИС филиалида тожик мутахассислари ва фермерлари учун ўқув машғулотлари ва семинарлар бўлиб ўрмоқда.
Унда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларнинг олимлари қишлоқ хўжалигининг долзарб йўналишлари бўйича ўз тақдимотларини қилишмоқда ва инновацияларни амалётга татбиқ этиш борасида атрофлича маълумот бермоқда. Хусусан пахта, ғалла, сабзавотчилик соҳаларида ва ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда уларнинг натижалари йиғилганларга бирдек қизиқиш уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз ушбу ўқув семинарлар 15-апрел санасидан бошланган бўлиб, 19-апрелга қадар давом этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе