Лойиҳа номи:
АЛ-9124093729. Қишлоқ хоъжалиги экинларининг хосилдор,сифат коърсаткичлари юқори боълган навларини хориждан олиб келиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган серҳосил маҳаллий навлар ва дурагайларини яратиш
Кутилаётган натижалар:
1. Мойли, дуккакли ва ем хашак экинларининг маҳаллий ва хориждан келтирилган нав намуналари ва дурагайлари дала шароитида синовдан оътказилади, фенологик кузатув ишлари олиб борилади ҳамда морфологик, физиологик ва биологик белгилар боъйича баҳоланади. Ижобий белги хусусиятга эга боълган (танлаб олинган) нав намуналар селексия жараёнининг кейинги босқичига оътказилади. Қимматли белги хусусиятларга эга боълган маҳаллий ва хорижий навлар оъртасида чатиштириш ишлари олиб борилиб янги дурагай авлодлар олинади.
2. Танлаб олинган нав намуналар селексия жараёнининг кейинги босқичида ҳам морфологик, физиологик ва биологик белгилар боъйича баҳоланади, тупроқ иқлим шароитига мослашиши оърганилади, дала ва лаборатория шароитида иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамлилиги текширилади, дон таркиби сифат жихатдан бахоланади. Дурагай авлодлар боъйича таҳлиллар олиб борилади.
3. Баҳолаш ва танлаш ишлари натижаларига коъра махсар, хашаки коък ноъхатнинг ва тритикаленинг эртапишар, иссиқлик, қурғоқчилик ва касалликларга чидамли, дони тоъкилмайдиган ва ётиб қолмайдиган, тупроқ иқлим шароитларига мос дон сифати юқори боълган янги навлари яратилади, уларнинг тоълиқ бошланғич уруғчилик тизими йоълга қоъйилади яратилган янги навлар қишлоқ хоъжалиги экинларини синаш марказига топширилади.
Бажариш муддати:
2025-2027
