Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтган семинар давомида илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари илмий, тижоратлаштириш ва кадрлар тайёрлаш…

борасида олиб бораётган фаолияти таҳлил этилди. Таҳлилий-танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда қатор масалалар муҳокама этилди.
Жумладан, илмий тажрибаларни тижоратлаштириш, янгиликларни патентлаш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар ва ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни тажрибасини ошириш учун хорижга малака оширишга юбориш борасида дуч келинаётган муаммолар ўртага ташланди.
Вазир топшириғига кўра йигирмага яқин илмий-тадқиқот институтларнинг моддий техник базаси янгиланиши, янги техникалар, сув тежамкор технологиялар сотиб олиниши ва замонавий лабораториялар қурилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, ёш докторантлар камида 6 ой чет элга ўқишга юборилиши таъкидланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе