Андижон вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг "Тупроқшунослик ва агрокимё" таълим йўналиши талабалари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мутахассислар томонидан бугунги кунда экин майдонлари тупроқларининг ҳолати ҳамда унумдорликни ошириш бўйича маълумотлар берилди.
Тупроқ унумдорлигини ошириш юқори ва сифатли маҳсулот етиштириш гарови эканлиги таъкидланди. Талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе