Андижон вилояти Асака туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Бугун, 3-март куни Асака туманида Вилоят агрохизматлар маркази, Туман ҳокимлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида "Сабзавотчилик, картошкачилик ҳамда мевали боғларга шакл бериш " бўйича кенг қамровли кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда барча туманлардан сабзавотчилик ҳамда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда сабзавот ва картошка етиштиришнинг инновацион технологияларини кенг жорий этиш ҳамда мевали боғларга сифатли шакл бериш ва юқори ҳосил олиш бўйича соҳанинг мутахассислари томонидан илмий асосланган
маслаҳатлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе