АндижонАКИС

Жорий йилнинг 26-июл куни Академик М. Мирзаев номли БУ ва ВИТИ Андижон илмий тажриба стансиясида "Уруғли ва данакли меваларни пайвандлаш ҳамда парваришлаш" мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Андижон вилоят Агрохизматлар маркази мутахассислари, илмий тажриба стансияларининг худудий бўлим директорлари, хорижий экспертлар ҳамда сохага алоқадор ташкилотлар мутахассислари иштирок этдилар.
Семинар давомида Ҳиндистон Республикасидан ташриф буюрган соха олимлари сўз олиб, Ўзбекистонда бугунги кунда кўчатчиликка, боғдорчиликка қаратилаётган эътибор, инновацион янгиликларни кенг қўллаб қувватланаётганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтди. Ёш олимлар ҳам ўз билимлари билан тажриба алмашишди.
Якунда мана шундай илмий-амалий учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
Бизни ижтмоий тармоқларда кузатиб боринг!
@АКИС_Андижон
Мурожаат учун:
+99874 373 11 26