Бугунги кунда агро саноат мажмуасида замонавий ёндашув ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 - йил 11 - январдаги 11-сонли қарори 6-банди ижросини таъминлаш ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирининг топшириғи асосида Андижон вилоятида малака ошириш дарслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув жараёнида пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги пахта тозалаш корхоналарининг бош муҳандислари, механиклари, техника ва ёнғин хавфсизлиги муҳандислари, технологлари, лаборатория мудирлари, лаборантлар ҳамда 1-, 2-, 3-зона товаршунослари иштирок этди.
Ўқув курсларига Толали экинлар илмий-тадқиқот институти директори, техника фанлари доктори, профессор Т. Қулиев раҳбарлик қилди.
Курс якунида иштирокчиларга махсус тест саволлари тарқатилди ва натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган мутахассисларга сертификатлар топширилди.


