Андижонда серҳосил пиёз навларини етиштириш бўйича илмий тажрибалар ўтказилмоқда

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба стансиясида ҳудуд иқлимига мос, серҳосил ҳамда касалликларга чидамли пиёз етиштириш бўйича илмий-амалий изланишлар олибборилмоқда.
Тажрибалар давомида экинни парваришлашнинг мақбул агротехнологиялари синовдан ўтказилиб, ҳосилдорликни ошириш ва сифатли уруғчиликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе