Андижондан сўнг Сирдарёда ҳам шоли ўрилди

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги “КОПИА” маркази билан ҳамкорликда асосий ва такрорий шоли кўчати бўйича механизациялашган усулда шоли экилиб, бир йилда икки маротаба ҳосил олиш бўйича илмий синовлари ўз натижасини бермоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги "Озодбек Шавкат" фермер хўжалигида шолидан йилига икки марта ҳосил олиш бўча амалга оширилайўтган тадқиқот дастлабки натижасини берди.
Бир гектар майдонга экилган шоли ўрилиб, шу жойнинг ўзида иккинчи ҳосил учун шоли кўчатлари механизация усулида экилди.
Амалий семинар тарзида ўтказилган ўрим ишларида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят агрохизматлар маркази мутахассислари, шоликор фермерлар, соҳа олимлари иштирок этди.
Эрта баҳордан иссиқхонада шолининг маҳаллий ўртапишар “Искандар” навининг 30-35 кунлик кўчати тайёрланиб, апрел ойида асосий майдонга экилган эди.
Айни кунда пишиб этилган ҳосил ўриб олиниб, пешма-пеш шолининг эртапишар "Гулистон" навининг 25 кунлик тайёр кўчатлари такрорий экилди. Йил якунида эса умумий олинган ҳосил 110-120 с/га етиши кутилмоқда.
Ушбу технологияда 40 фоизгача сув (9-10 минг м3/га), 70 фоизгача (120 кг/га) уруғлик тежашга эришилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе