анжуман

Қишлоқ хўжалиги ва экология: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар
Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузиридаги Илмий-техник ахборот маркази ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (АКИС) томонидан “Фан ва технологиялар соҳасидаги муаммолар ва уларнинг инновацион ечимлари: қишлоқ хўжалиги ва экология соҳалари мисолида” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия ташкил этилди.
Конференсиянинг асосий мақсади — “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва бошқа муҳим давлат дастурларида белгиланган вазифалар асосида қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида инновацион ёндашувларни илгари суриш, илм-фанни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда халқаро тажриба асосида янги ҳамкорлик йўналишларини шакллантиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида:
Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш,
Юқори ҳосилли навларни яратиш,
Экотизимларни муҳофаза қилиш,
Инновацион технологияларни жорий этиш,
Илмий-техник ахборот тизимини ривожлантириш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Анжуман – инновацион фикрлар, халқаро ҳамкорлик ва истиқболли илмий лойиҳалар учун очиқ майдон бўлди. Илм-фан ва амалиёт ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилган ушбу учрашув янги ғоя ва ташаббуслар учун пойдевор бўлди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе