Анор кўчатини кўпайтириш усуллари

Анор кўчати асосан тўрт хил усул билан кўпайтирилади.
усули - анор донидан, аммо унинг ўсиши секин, тиконлари кўпроқ бўлиб, меваси унча катта бўлмайди.
усули - дарахт тагидан ва танасидан ўсиб чиққан ёввойи новдалардан олиб кўпайтирилади. Бу кўчат жуда тез ўсади, аммо ҳосили кам бўлади.
усули- дарахт шохларидан кесиб олиб экилади, бу секин ўссада, ҳосилдорлиги яхши бўлади.
усули- анор дарахти танасидан бири ерга эгиб кўмилади. Бу усул "палгари", Фарғона водийсида эса "тизза" дейилади, ҳосилдорлиги юқори бўлади.
Энг маъқул ва яхши амал бўлмиш тўртинчи усулни баҳорда анорлар очилиб, ерлари текислангач, мева қиладиган новдаси дарахт ёнига кўмилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе