Анорзорлар маликаси халқаро даражада эътироф этилди

Бугун, 15-октабр — Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишлаб пойтахтимиздаги Ҳятт Регенкй меҳмонхонасида ўтказилган анжуманда қишлоқ хўжалигида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларнинг фаолияти эътироф этилди.
Тадбир давомида 2026-йил БМТ томонидан “Халқаро фермер аёллар йили” деб эътироф этилгани муносабати билан дунё бўйича 100 нафар фермер аёл “Энг намунали фермер аёл” сифатида халқаро даражада эътироф этилгани маълум қилинди.
Қувонарлиси, ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлган фермер аёллар қаторида анорчилик йўналишидаги кўп йиллик меҳнати, бой тажрибаси ва серҳосил анорзорлари билан танилган қувалик машҳур фермер Мастура Ҳалимова ҳам бор.
Ушбу халқаро эътирофнинг айнан Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган бугунги анжуманда эълон қилингани Мастура Ҳалимованинг меҳнатига берилган юксак баҳонинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе