Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ақлли иссиқхоналар” бўйича Корея тажрибаси ўрганилди

Ақлли иссиқхоналар” бўйича Корея тажрибаси ўрганилди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент Давлат Аграр университети ва Жанубий Кореянинг “Камтик” компанияси вакиллари ҳамкорлигида олийгоҳ талабалари учун “Ақлли иссиқхоналар” бўйича Корея тажрибасини ўрганиш юзасидан ўқув-семинарнинг иккинчи ҳафталиги бўлиб ўтди. Мазкур ўқув-семинар “Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион марказини ташкил этиш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳа асосида университетнинг 50 нафар саралаб олинган талабалари кореялик мутахассислар томонидан 3,5 йил давомида “Ақлли иссиқхоналар”ни компютер дастурлари орқали бошқариш жараёнлари, иссиқхоналарни рақамлаштириш борасидаги Корея тажрибаси, унинг афзалликлари ва имкониятлари бўйича ўз билим, кўникмаларини дастлабки босқичдан бошлаб ўқитадилар. Ўқув-семинарнинг якунида семинар иштирокчи талабаларига сертификатлар топширилди. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.