Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Жанубий Кореянинг КОАМИ ташкилоти ҳамкорлигида “ақлли” иссиқхоналарни юртимиз иқлим шароитида яратиш ҳамда уларни бошқарадиган малакали кадрларни тайёрлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айнан шу ташаббуснинг амалий давоми сифатида Миллий марказда икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Унда марказ ҳодимлари, қишлоқ хўжалиги йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар ва КОАМИ ташкилоти вакиллари, яъни Жанубий Кореядан ташриф буюрган экспертлар иштирок этди.
Тадбирни Миллий марказ директорининг ўринбосари Соҳибжон Исломов кириш сўзи билан очиб берди ва барча иштирокчиларга семинар давомида муваффақият тилади.
Шундан сўнг семинарнинг назарий қисмига старт берилди. Унда Жанубий Кореянинг КОАМИ ташкилоти эксперти, профессор Янг Чанг Ҳwан томонидан “ақлли” иссиқхоналар мавзусида махсус тайёрланган маъруза тақдим этилди



