"АҚЛЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ" БОШҚАРУВИ БЎЙИЧА СЕМИНАРЛАР БОШЛАНДИ

Бугун Миллий марказда Жанубий Кореянинг халқаро "ДИКА" ташкилоти олимлари иштирокида ўқув семинарлари старт олди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Кореянинг халқаро ДИКА ташкилоти ҳамкорлигида Миллий марказ ҳузурида "Ақлли иссиқхона" ва "Мева сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази" ташкил этилиб, бу ерда иссиқхона хўжаликларини ташкил этган ёки ташкил этишни мақсад қилган мутахассисларининг малакаси оширилади. Келгусида ушбу марказ ресурс тежамкор, замонавий иссиқхоналар бошқаруви йўлга қўйилишига хизмат қилади.
Аввалроқ, мазкур лойиҳалар доирасида ўзбекистонлик олимлар Корея тажрибасини ўрганиб қайтгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
Лойиҳанинг навбатдаги дастурига мувофиқ кореялик олимлар иштирокида 1 ҳафталик ўқув-семинарлар Миллий марказ ва унинг тизимидаги илмий муассасаларда бўлиб ўтади. Хорижлик олимлар "Ақлли иссиқхона" бошқаруви ва маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш борасидаги ўз тажрибаларини бўлишади.
Семинарлар Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий -тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университетларида бўлиб ўтади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе