Ақлли томорқа” лойиҳаси брокколи этиштирисда ҳам синовдан ўтади

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, қишлоқ хўжалигида ҳам иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг имкониятлар яратилмоқда.
Шундай ёшлар сафидан ўрин олган Абдуллоҳ Жамолиддинов томонидан илгари сурилган “Ақлли томорқа” лойиҳаси айни пайтда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда бир қатор илмий-тадқиқот институтларида синовдан ўтказилмоқда.
Лойиҳа энди Ўсимликлар генетик ресурсларл илмий-тадқиқот институтида ҳам синовдан ўтади. Бунинг учун 2 сотих эр майдони ажратилди.
Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун зарур воситалар, агротехник шароитлар ва илмий-услубий кўмак билан таъминлаш масалалари белгилаб олинди.
Бу каби ташаббуслар ёшларнинг илм-фан ва инновацияга бўлган қизиқишини оширади, қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувлар асосида самарали лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе