АҚШнинг энг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 13-мартдаги “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–40-сон Фармони ижроси доирасида аграр соҳада юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Фармон ижроси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази масъуллари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари иштирокида АҚШнинг энг нуфузли университетлари вакиллари билан Зоом платформаси орқали онлайн учрашув ўтказилди.
Унда ҚС (Қуакқуарелли Сймондс) халқаро рейтингининг қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаган Университй оф Калифорниа, Давис Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит фанлари коллежи декани ўринбосари, Жаҳон озиқ-овқат маркази директори Эрмиас Кебреаб ҳамда ушбу рейтингда 11-ўринни эгаллаган Техас А&М Университй ҳузуридаги Норман Э. Борлауг номидаги Халқаро қишлоқ хўжалиги институти директори Элса А. Мурано иштирок этди.
Музокаралар давомида “устоз-шогирд” тизими асосида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва трансфер қилиш, шунингдек, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида иқтидорли талабаларни мазкур университетларнинг магистратура ва докторантура дастурларига юбориш, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда малака ошириш, тажриба алмашиш ҳамда илғор илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе