Арпанинг янги нави патентланди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимларининг янги ишланмаси — арпанинг “ДУВАРАК” нави патентланди.
Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида яратилган “ДУВАРАК” нави қишга ва қурғоқчиликка чидамлилиги билан ажралиб туради. Нав икки фаслли ҳаёт тарзига эга бўлиб, нутанс тур хилига мансуб. Унинг бошоғи 8–8,5 см, минг дона донининг вазни эса 46–48 граммни ташкил этади.
Янги навнинг амалиётга жорий этилиши лалмикор ҳудудларда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе