Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Асад — экинингни ясат!

Асад — экинингни ясат!
Бугундан қуёш асад буржига кирди. Бу паллада деҳқоннинг меҳнати кўзга кўринади, аммо масъулияти янада ортади. Шунинг учун ҳам доно халқимиз “асад — экинингни ясат!” — деб айтган бўлса керак. Аждодларимиз бу нақл орқали асад ойидаги деҳқончилик ишларини жиддий, пухта ва ҳисоб-китоб билан юритиш кераклигини уқтирган. Бу сўзлар ортида ҳаётий ҳақиқат ётади: • Асад — иссиқлик авж оладиган, • Сув танқис бўладиган, • Ҳар куни эътибор талаб қиладиган палла. Шу боис бу ойда: Суғоришни режа асосида ташкил этиш Тупроқда намликни сақлаш Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш Етилаётган ҳосилни асраб-авайлаш ва ўз вақтида териб олиш — асосий вазифалардан. “Ясат” дегани — экинни ўзига ташлаб қўймаслик, Унга қараш, ҳимоя қилиш ва йиғим-теримга тайёрлаш демакдир. Яна бир гап: асад ойидан бошлаб қовун-тарвузлар табиий равишда пиша бошлайди. Унинг ҳақиқий мазасини фақат мана шу ойдан бошлаб тўлиқ ҳис қилиш мумкин. Бу маълумотни деҳқон дўстларимиз билан бўлишамиз! Каналга аъзо бўлишни унутманг! https://t.me/dehqongayordam #асадОйи #ЭкинингниЯсат #ҲосилПалласи #ҚишлоқХўжалиги #ДеҳқонгаЁрдамчи

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.