Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Атоқли олим Шавкат Салихов 80 ёшда

Атоқли олим Шавкат Салихов 80 ёшда
Атоқли олим, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби академик Шавкат Салихов ўзининг муборак 80 ёшини қарши олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Фанлар академиясида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг етук олимлари жам бўлдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар олимнинг ҳаёт йўли, илмда эришган юксак натижалар ва ибратли воқеалар хусусида сўз юритишди, илиқ фикрлар билдиришди. Ушбу тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ҳам иштирок этиб, Миллий марказ жамоаси, қолаверса аграр соҳа илм-фани олимлари номидан самимий табриклади. Муҳтарам Шавкат Исмаилович! Сизни илм-маърифат аҳли ва жамоатчилик, биоорганик кимё ва биотехнология соҳаларида жаҳон илм-фанида яхши танилган етук олим сифатида яхши билишади. Сиз навқирон 80 ёшингизда ҳам Республикамиз иқтисодиётини ривожланишига, илм-фанни юксалишига катта ҳисса қўшиб, ҳормай-толмай хизмат қилиб келмоқдасиз. Сиз тўплаган илмий-амалий ва ҳаётий тажриба, шогирдларга берган йўл-йўриқ ва ўгитлар ёш авлодни тарбиялаш, соҳага юксак малакали кадрларни етиштириш борасида ўзига хос мактаб бўлиб хизмат қилмоқда. Миллий марказ жамоаси сизни серқирра олим, илмий қизиқишлари кенг истеъдодли мутахассис, моҳир ташкилотчи, илм-фаннинг тарғиботчиси сифатида доимо ҳурмат қилади. Сизни талабчан, одил, жамоа эҳтиёжларига, ташвишларига бефарқ қарай олмайдиган инсон деб билади. Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ҳаётингизда осойишталик, илмий ишларингизда муваффақиятлар ва оилангизга тинчлик тилайди, – деди Шуҳрат Отажонов ўз табригида. Академик Шавкат Салихов Тошкент давлат университетининг “Кимё” факултетида таҳсил олган. 1972-йилда номзодлик диссертациясини, 1984-йилда эса Москванинг “Давлат органик кимё ва технология илмий-тадқиқот институти”да докторлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1973-йилда академик А.С.Содиқов номидаги “Биоорганик кимё институти”да лаборатория мудири, 1993-2006-йилларда шу институтнинг директори лавозимида фаолият юритиб, шу ўтган вақт мобайнида академик Шавкат Исмаиловичнинг 400 дан ортиқ илмий ишлари, шулардан 2 та монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр қилинди. Унинг илмий раҳбарлигида 9 та фан доктори ва 26 та фан номзодлари тайёрланган. Академик Шавкат Исмаилович 2006-2017-йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти лавозимида фаолият олиб борди. Академик илмий фаолиятининг дастлабки даврларидаёқ етук ташкилотчилик қобилиятини намоён қилган. Унинг ташаббуси билан ўсимликларнинг микробларга ва замбуруғларга қарши фаоллиги намоён бўлишининг молекуляр механизмларини ўрнатиш мақсадида Ўрта Осиёга эндемик ўсимликлар уруғлари ва кўчатларида катионик пептидларни тизимли тадқиқ қилишни бошлади. Натижада Ўрта Осиёга эндемик ўсимликлардан экинларни ген инженериясида қўллаш учун қизиқиш ва истиқболли пептидлар ажратилди. Айниқса, академик Ш.Салихов томонидан яратилган вирусга қарши “Рутан” препарати “КОВИД-19”га қарши самарали препарат сифатида даволаш баённомаларига киритилганлигини алоҳида эътироф этиш зарур. Салихов Шавкат Исмаиловичнинг илмий, ташкилий ва жамоатчилик фаолияти давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Фан ва технология соҳасидаги халқаро ҳамкорлик-2017” мукофоти, Хитой Халқ Республикасининг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.