Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Авазада илмий ишланмаларимиз намойиш этилмоқда

Авазада илмий ишланмаларимиз намойиш этилмоқда
Айни кунларда Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги ўтказилаётган мажлиси доирасида ташкил этилган кўргазма турли йўналишлардаги ютуқлар, илғор тажрибалар ва замонавий ишланмаларни намойиш этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда. Кўргазмада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасаларда яратилган илмий ишланмалар, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасидаги ютуқлар ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилаётган инновацион ечимлар кенг намойиш этилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғчилигига оид илмий ишланмалар, замонавий инновацион технологиялар асосида етиштирилаётган сабзавот экинлари уруғлари, ғўза уруғлари, шунингдек, шоличилик ва мойли экинлар йўналишидаги илмий изланишлар натижалари кўргазмадан ўрин олган. Ушбу илмий ишланмаларнинг мазкур кўргазмада намойиш этилиши тадқиқотларни амалиёт билан уйғунлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида замонавий ёндашувлардан фойдаланиш ҳамда келгусида уларни тижоратлаштиришда кенг имкониятларни яратади. Кўргазмада намоиш этилган илмий ишланма намуналари иштирокчиларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.